Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонТошкентда ҳинд ёзма мероси намуналари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Тошкентда ҳинд ёзма мероси намуналари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

1 апрел куни пойтахтимиздаги Ўзбекистон тарихи давлат музейида Лаъл Баҳодир Шастри номидаги Ҳиндистон Маданият маркази ташаббуси билан Ҳиндистоннинг ёзма меросига оид хаттотлик кўргазмаси иш бошлади.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Маниш Прабхат, Тошкентдаги Лаъл Баҳодир Шастри номидаги Ҳиндистон маданият маркази директори, профессор Чандер Шекхар хамда Ўзбекистон Фанлар Академияси вице-президенти Баҳром Абуҳалимовлар қайд этганидек, Ҳиндистон ўзининг беқиёс ёзма мероси билан машҳурдир. Бу юртда тош, металл, ёғочга ёзилган матнлар қоғоз ихтиро қилинишидан олдин ҳам мавжуд бўлган.  Хаттотлик санскрит, форс-араб ва ўзбек тилларида  “Акшара-лалита”  деб номланади. Ҳинд ёзувлари орасида энг машҳурлари Шардф, Браҳми, Хароштий ва бошқалардир. Ушбу ёзувларда эпиграфлар мавжуд. Кўпгина замонавий ёзувлар Браҳмийдан олинган. Учта ёзма эпиграфлар Жанубий Осиёнинг кўплаб минтақаларида тарқалган. Исломнинг келиши ва дунёнинг турли бурчакларида исломий ҳукмронликнинг тарқалиши билан араб ёзуви кучли ёзма алоқа воситасига айланди. Тасвирий санъатда одамларни тасвирлаш таъқиқланганлиги сабабли хаттотлик санъат сифатида пайдо бўлди. Ушбу ёзувнинг ривожланиши билан асосан Хуттс деб номланган турли услублар ҳам бадиий асарларнинг манбасига айланди.

Кўргазмада Ҳирот санъат мактабининг буюк хаттотлари ижод намуналари  ҳам намойиш этилмоқда. Уларнинг аксарияти XV-XIX асрларда Ҳиндистоннинг турли қисмларидан келган. Куфи, Насх, Тҳулт, Насталиқ, Шикаста, Талик ва бошқаларнинг ҳаттотлик санъати намуналари мавжуд. Ушбу намуналар, айниқса Насхва Тулт, Қуръон оятларини нафис ёзилиши учун қабул қилинган. 

– Кўргазмани ташкил этишдан мақсад Ўзбекистон жамоатчилигига Ҳиндистондаги қадимий хаттотлик маданиятини таништиришдан иборатдир, 15 кун давомида намойиш этиладиган 130 дан ортиқ экспонатлар, ўйлаймизки музейимизга ташриф буюрувчиларда катта тассурот қолдиради, – дейди Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори, профессор Жаннат Исмоилова.

Абдувоҳид АЧИЛОВ

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img