Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонТошкентда ҳинд либослари кўргазмаси

Тошкентда ҳинд либослари кўргазмаси

Бу йил Ҳиндистон мустақиллигининг 75 йиллигини, Ўзбекистон эса 30 йиллигини кенг нишонламоқда. 24 август куни Ҳиндистон элчихонаси тасарруфидаги Лал Баҳодир Шастри номидаги  Ҳиндистон маданият маркази, Ўзбекистон Тарихи давлат музейи ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Халқ дипломатияси маркази билан ҳамкорликда “Либослар: ҳинд-маданий алоқалар орасидаги кўприк” номли кўргазмаси очилди.

Кўргазманинг очилиш маросимида Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор  элчиси Маниш Прабхат, Ҳиндистон маданият маркази раҳбари, профессор Чандра Шекхар, Ўзбекистон Тарихи давлат музейи  директори, тарих фанлар доктори профессор Жаннат Исмоилова ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Халқ дипломатияси маркази директори Қобилжон Собиров иштирок этди. 

Ташриф буюрувчилар кўргазмада ҳинд-ўзбек эркак ва аёл либосларини   кўриши мумкин. Бу ерда Ҳиндистоннинг турли шаҳарларини ифодаловчи турфа ҳинд сарилари мавжуд. Шойи  ва пахта тўқимачилик нақшлари намуналарини томоша қилиш ташриф буюришга арзийди. Бу либосларда ҳиндистонлик тўқувчилар ва ҳунармандларнинг ишларини кўриш мумкин.

Ҳиндистон либослари кўргазмаси Ўзбекистондаги музейда илк бор намойиш этилмоқда.  Кўргазма 8 сентябргача давом этади.

Нодира Нормуродова

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img