Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонТошкентда Бангладеш мустақиллигининг 50 йиллиги нишонланди

Тошкентда Бангладеш мустақиллигининг 50 йиллиги нишонланди

Бангладешнинг Тошкентдаги элчихонаси мамлакат Мустақиллигининг 50 йиллиги ва Миллий кунини тантанали равишда нишонлади. Дастлаб элчихона биносида Бангладешнинг Давлат мадҳияси янграб, тантанали равишда Давлат байроғини кўтариш маросими бўлиб ўтди.

Бангладешнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жаҳонгир Алам жаноблари элчихонада махсус ташкил этилган хотира бурчагида Миллат отаси портретига гулчамбар қўйди, шундан сўнг тадбир иштирокчилари Бангладеш Миллат отаси шайх Мужибур Раҳмон ва озодлик уруши шаҳидлари хотирасига бир дақиқа сукут сақлашди.

Мазкур маросимдан кейин элчихона анжуманлар залида “Мустақилликка қандай эришганмиз?” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди. Фильм намойишидан сўнг, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Жаноб Маниш Прабҳат, Ўзбекистон санъат арбоби Турсунали Қўзиев, Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги собиқ элчиси Суръат Миркасимов, Бенгали жамоатидан жаноб Голам Наби, таниқли рассом Леким Ибрагимовлар табрикларини изҳор этишди.

Мустақиллик байрами ва миллий кунни нишонлаш тадбирига таклиф қилинган меҳмонларга махсус эсдалик совғалари топширилди. Маросим сўнгида анжуман қатнашчилари Бенгал миллий таомлари тортилган байрам дастурхонига таклиф этилди.
Абдувоҳид АЧИЛОВ

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img