Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонТошкент вилоятида «Жиҳодчилар» қўлга олинди

Тошкент вилоятида «Жиҳодчилар» қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри ва туманида «Жиҳодчилар» оқими аъзоларининг бир гуруҳи қўлга олинди.

ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ва вилоят ИИББ томонидан Янгийўл шаҳри ва туманида ўтказилган тезкор тадбирда «Жиҳодчилар» оқимининг бир нечта аъзоларидан иборат гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Қайд этилишича, мазкур гуруҳни ташкил қилган 4 нафар шахс Суриядаги террористик ташкилот аъзолари сафига бориб қўшилган холда жанговар ҳаракатларда иштирок этган.

Улар Янгийўл шаҳар ва туманида яшовчи яқин танишларини ҳам шу йўлга даъват қилган ҳолда, Сурия давлатидаги «Тавхид ва Жиҳод» катибаси халқаро террористик ташкилоти сафига бориб қўшилишни режалаштиришган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img