Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонТошкент метрополитени таблоси хакерлар ҳужумига учради

Тошкент метрополитени таблоси хакерлар ҳужумига учради

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишидаги „3-бекат“ станциясида вақтини кўрсатувчи соат дарчасида ҳаракатланувчи сатрда ножўя гап акс эттирилган видео тарқалгани юзасидан маълумот берилди.

Хабарда айтилишича, 12 апрел куни соат 16:40 да “3-бекат”даги вақтни кўрсатувчи соат механизмига хакерлар томонидан киберҳужум уюштирилгани аниқланган. Ушбу дарча электрон тизимли бўлиб Wi-Fi орқали бошқарилади. Ҳужумчилар соатга ўрнатилган паролни бузиб, унга ножўя гапни ҳаракатланувчи сатрга жойлаштирган.

“Ушбу ёзув 4 дақиқа ичида олиб ташланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан айбдорлар қидирилмоқда ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади”, – дейилади хабарда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img