Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонТошкент хавфсиз, дўстона шаҳарга айланади

Тошкент хавфсиз, дўстона шаҳарга айланади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Европа ҳаракатланиш ҳафталиги доирасида “Тошкент шаҳри йўлларида ҳаракатланишда зарарли чиқиндилар миқдорини ноль даражада бўлиши ва хавфсизликни таъминлаш: муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Европа Иттиффоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ташаббуси билан ўтказилди.

Давра суҳбати давомида Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Дурдона Раҳимова иштирокчилар эътиборини шаҳардаги мобилликни оширишга, велосипед ва пиёдалар ҳаракатланишини рағбатлантиришга қаратилган ўзгаришларга қаратди. Шунингдек, у пойтахтликларнинг ҳаракатланишидаги устуворликлар ҳисобга олинган ҳолда шаҳар транспортини ривожлантириш Концепцияси ишлаб чиқилаётгани ҳақида маълумот берди.

Давра суҳбатида сўзга чиққан Халқ таълими вазирлиги, Транспорт вазирлиги, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ва ИИББ раҳбарлари ҳамда халқаро экспертлар тўртта йўналиш бўйича биргаликда ҳаракатларнинг аҳамиятига алоҳида тўхталдилар:

— муҳандислик ечимлари ва инфратузилмани такомиллаштириш ҳисобидан шаҳарни велоспедчилар ва пиёдалар учун дўстона шаҳарга айлантириш;
— шаҳарни йўл ҳаракатининг барча иштирокчилари учун хавфсиз қилиш;
— газли, бензинли ва дизелли ички ёнувчи двигателлардан чиқувчи зарарли моддаларни қисқартирган ҳолда, шаҳар экологияси ҳақида қайғуриш (таъминлаш);
— барча фуқароларни йўллардаги хавфсизлик борасидаги саводхонлигини узлуксиз таъминлаш, болаликданоқ йўл ҳаракати қоидалари бузилишининг хавфлилик даражаси ҳақида маълумот бериб бориш.

Шунингдек, давра суҳбати доирасида Ўзбекистон велосипедчилари уюшмаси маъмури Искандар Аҳмедов ўз тақдимоти билан иштирок этди. Охирги йилларда велосипедларга бўлган қизиқиш жадал ошаётгани ҳақида сўз юритиб, велосипед ҳаракатининг оммавий ривожланишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ҳақида ҳам айтиб ўтди.

Ўз навбатида Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти ушбу муаммоларни бартараф қилиш учун велосипедчилар уюшмаси билан ҳамкорликда иш олиб боришни таклиф қилди. Тадбир модератори, ҳамкорлик раҳбари, Европа Иттиффоқининг Ўзбекистондаги делегациясининг маслаҳатчиси жаноб Франсуа Бежо таъкидлашича, ушбу таклифни мазкур давра суҳбатининг ижобий маҳсули деб ҳисоблаш мумкин, – дейилади хабарда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img