Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонТОШКЕНТ ХАЛҚАРО КИНОФЕСТИВАЛИДА ТУРК ФИЛМЛАРИ НАМОЙИШ ЭТИЛАДИ

ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО КИНОФЕСТИВАЛИДА ТУРК ФИЛМЛАРИ НАМОЙИШ ЭТИЛАДИ

Туркия ҳам “Меҳмон мамлакат” сифатида иштирок этаётган “Тошкент халқаро кинофестивали” 28 сентабр – 3 октябр кунлари Моварауннаҳр ҳудудидаги Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларида бу йил 13-маротаба бўлиб ўтмоқда.

Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги кўмагида, Маҳаллий тафаккур уюшмаси ва Туркия Республикасининг Ўзбэкистон Республикасидаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкиллаштирилган фестивал доирасида “Махсус Туркия бўлими” ўтказилаяпти. Унда сўнги кунларда халқаро кинофестивалларда мукофотларга сазовор бўлган турк филмлари томошабинларгм кўрсатилмоқда.

Ушбу фестивалга устоз режиссёрлар ва актёрлар, жумладан Нури Билгэ Жэйлан, Рэис Чэлик, Маҳмур Фазил Жўшкун, Эржан Кэсал, Октай Кайнаржа, Мэлиса Асли Памук, Эркан Петеккая, Назан Кэсал, Филиз Аҳмет, Селим Байрактар, Эркан Колчак Кўстендил ва Дилан Чичек Дэниз иштирок этаяпти.

Туркия томонидан Туркиянинг Маданият ва туризм вазир ўринбосари Аҳмет Мисбаҳ Демиржан бошчилигидаги Туркия делэгациясида кўплаб депутатлар, продюсерлар, актёрлар, режиссёрлар ва матбуот вакиллари бор.Тадбир доирасида; Туркия ва Ўзбекистон ўртасида кино соҳасида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун ҳамкорлик учрашувлари ўтеазилаяпти. Ҳиндистон ва Россия ҳамда Туркий тилли давлатлар вакиллари иштирок этадиган фестивалнинг очилиш маросими 2021 йил 28 сентябрда “Алишер Навои” кинотеатрида 12 та меҳмон мамлакат вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани 29 сентябрда соат 15:00 да Ўзбэкистон Кинематография агентлигида, Турк филмлари кунларининг очилиши эса соат 18:00 да Ўзбекистон Халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтди.

Фестивал доирасида қуйидаги турк филмлари намойиш этилади:
АФ (Аф) – режиссёр Жэм Ўзай
Аҳлат Аğасı (Ёввойи нок дарахти) – режиссёр Нури Билгэ Жэйлан
Анонс (Эълон) – режиссёр Маҳмут Фазил Жошкун
Баğлıлıк Аслı (Садоқат Асли) – режиссёр Сэмиҳ Капланоғлу
Флаш Бэллэк (Флэш-хотира) – режиссёр Дэрвиш Заим
Жапоня’да Тüрк İзлэри (Япониядаги турк излари) – режиссёр Умут Мэтэ Сойдан
Капан (Тузоқ) – режиссёр Сэйид Чолак
Мавзэр – режиссёр Фатиҳ Ўзжан
Насипсэ Адайıз (Насибимиз бўлса номзодмиз) – режиссёр Эржан Кэсал
Омар вэ Биз (Умар ва биз) – режиссёр Мэҳмэт Баҳадıр ва Марйна Горбач Эр
Öлü Экмэğи (Ўлик нони) – режиссёр Рэис Чэлик

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img