Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон“Тошкент гуллари”да тадбиркор аёллар билан учрашув бўлиб ўтди

“Тошкент гуллари”да тадбиркор аёллар билан учрашув бўлиб ўтди

AҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу ва AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) маъмуриятининг Осиё мамлакатлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Aнжали Каур “Тошкент гуллари” флористика мактабида тадбиркор аёллар билан учрашди.

Ташрифдан кўзланган мақсад АҚШ ҳукуматининг USAID орқали кўрсатилаётган ёрдами Ўзбекистонда аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга қандай ҳисса қўшаётгани билан танишишдан иборат бўлди.

Ушбу семинар USAIDнинг Aгробизнесни ривожлантириш лойиҳаси томонидан амалга оширилаётган умумий қиймати 1 миллион АҚШ долларига тенг аёллар ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш дастурининг бир қисмидир. Ташаббус доирасидаги тадбиркорлик ва касб-ҳунар машғулотлари республика «СAБР» ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази ва 13 та ҳудудий нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан олиб борилмоқда. Уларга мамлакатимиз бўйлаб мингга яқин қишлоқ аёллари жалб этилган.

USAIDнинг ушбу аёллар ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш ташаббуси ўзида қишлоқ аёллари учун кенг қамровли тадбиркорлик кўникмалари, касбий таълим, асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминлаш, кредит олиш ва хусусий сектор билан алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадларини мужассамлаштиради ҳамда мураббийлик, амалиёт ва бандликни таъминловчи чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Aёллар барқарор ва юқори даромад келтирадиган иш топишлари учун зарурий кўникма ва ўз бизнесларини йўлга қўйиш имкониятини берувчи молиялаштириш имкониятига эга бўлсалар, жамиятнинг гендер ҳақидаги фикрлари ўзгаради ва Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши янада инклюзив, барқарор ва юқори бўлади”, – деди администратор ёрдамчиси ўринбосари Каур.

АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Лу аёлларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш бўйича АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида умумий мажбурият ҳақида гапираркан шундай деди: “Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон билан ҳамкорликда 1993 йилдан буён гендер тенглигини таъминлаш ҳамда барча учун инклюзив ва барқарор ривожланиш йўлини ўз ичига оладиган келажакни барпо қилиш йўлида биргаликда ишлаб келмоқда”.
Aёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш гендер тенглиги, аҳоли турмуш даражасининг ошиши ҳамда инклюзив иқтисодий барқарорликка тўғридан-тўғри йўл очади. Ўзбекистонда аёлларни иш билан таъминлаш ёки ўз-ўзини банд қилишларида кўмаклашиш иқтисодий ўсишнинг инклюзив ва барқарор бўлишини таъминлайди.

USAID Ўзбекистон Ҳукумати билан мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилиш ва ҳудудий савдо ҳажмини кўпайтириш, жамоат хавфсизлиги учун жиддий таҳдидларни, жумладан COVID-19 таҳдидини йўқотиш ва Ҳукуматнинг аҳоли эҳтиёжларига жавоб чораларини кўриш салоҳиятини ошириш мақсадида ҳамкорлик қилмоқда.

АҚШ элчихонаси жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img