Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТоронтодаги осмонўпар олтин уй: бу ҳашамат нега керак бўлган эди?

Торонтодаги осмонўпар олтин уй: бу ҳашамат нега керак бўлган эди?

Канаданинг Торонто шаҳридаги ишбилармонлар марказида «Royal Bank Plaza» савдо-офис мажмуаси жойлашган. Бирининг баландлиги 180 метрга (41 қаватли), иккинчисиники 112 метрга (26 қаватли) тенг бўлган ушбу осмонўпар биноларда мамлакатдаги энг йирик банк – «Royal Bank Plaza» ходимлари меҳнат қилишади.

Биноларнинг ўзига хос томони шундаки, улардаги жами 14 000 ойнанинг ҳар бири 24-каратли соф олтин билан қопланган. Бунинг учун 70,8 килограмм олтин сарфланган.

Биноларда фойдаланилган кутилмаган бу меъморий ечим туфайли нафақат, ўзига хос гўзаллик яратилди, балки омилкорликка ҳам эга бўлинди. Бунда олтиннинг изолятор ва ўтказувчанлиги инобатга олинади. Ушбу қимматбаҳо металлдан фойдаланганлик натижасида марказий иситиш тизимида самарадорликка эришилган бўлса, у иссиқликни ва электр токини яхши ўтказиши билан муҳандисларнинг оғирини енгил қилди. Хусусан, дераза ойналарига қопланган юпқа олтин зирҳи туфайли “Royal Bank of Canada” иситишга сарфланадиган миллионлаб долларларни тежаб қолмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img