Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТомас Бах япон амалдорлари билан учрашмоқда

Томас Бах япон амалдорлари билан учрашмоқда

Япония пойтахти Токио шаҳрига Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах етиб келди. Ташрифдан мақсад — 2021 йилда ушбу пойтахт шаҳарда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик жараёни билан танишиш.

Томас Бах ташриф давомида Бош вазир Ёсихидэ Суго, “Токио-2020” ташкилий қўмитаси раиси Ёсиро Мори ва Токио шаҳар губернатори Юрико Коикэ билан учрашади. Музокараларда Олимпия ўйинларини ўтказишга тайёргарлик ишларининг бориши муҳокама қилинади.

Қайд этиш керак, Олимпия ўйинлари Япония пойтахтида жорий йилнинг 24 июлидан 9 августига қадар бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси 2021 йилга қолдирилди.
Фото: EPA

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img