Бош саҳифаДолзарб"Толибон" Тожикистонга чегарадош ҳудудни босиб олди

“Толибон” Тожикистонга чегарадош ҳудудни босиб олди

“Толибон” ҳаракати жангарилари Афғонистон ҳудудини ишғол қилишда давом этмоқда. Уларнинг навбатдаги мўлжали мамлакатнинг шимолий ҳудудлари бўлди. Жумладан, Қундуз вилоятидаги қатор округлар толиблар қўлига ўтди, вилоят марказининг ўзи эса жангарилар томонидан қуршаб олинди. Шунингдек, “Толибон” Тожикистонга чегарадош ҳудуд устидан назорат ўрнатди.

Ҳаракатнинг дала командирлари афғон ҳарбийларига таслим бўлишни, асирлар билан яхши муомалада бўлишни ваъда қилмоқда. Айрим ҳолларда эса “Толибон” сафига ўтиш таклиф этиляпти. Бундай маслаҳатга кирганлар қуролларини ва техникаларини топшириб, жангарилар томонга ўтмоқда. Полициянинг юқори мартабали амалдорларидан бирига кўра, оммавий равишда асирга тушишга оддий ҳарбий хизматчиларнинг турмуш даражаси пастлиги сабаб бўлаяпти.

Шунга қарамай, ҳукумат кучлари “Толибон”га қарши жиддий қаршилик кўрсатмоқда. Ўтказилган махсус амалиёт чоғида ҳарбийларни жангарилар томонга ўтишни ташвиқот қилган қабилаларнинг ўнлаб етакчилари қамоққа олинди. Улардан айримлари толибларнинг таҳдиди туфайли шундай иш тутишга мажбур бўлганликларини маълум қилганлар. Айни бир вақтда мамлакат жангарилар қўлига ўтиб кетмаслиги учун ҳукумат қўшини сафига кўнгилли бўлиб ўтаётган фуқаролар сони ҳам кўпайиб бормоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img