Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон"Толибон" мақсади ислом давлати тузиш эканини маълум қилди

“Толибон” мақсади ислом давлати тузиш эканини маълум қилди

Афғонистоннинг DID Press ахборот агентлигига берган интервюсида “Толибон” ҳаракатининг расмий вакили Забиулла Мужоҳид унинг ташкилоти муваққат администрациянинг тузилишига қарши эканини маълум қилди.

– Бизнинг мақсадимиз – ислом ҳукуматини тузиш. Ўн икки йиллик курашимизнинг иккинчи муҳим мақсади хорижликларнинг оккупациясига чек қўйиш, – деди Забиулла Мужоҳид. – Ким бўлишидан қатъи назар, ислом давлати тузилишига қарши бўлганлар ўлдирилади ва бу жиҳод деганидир.

Қисқаси, Доҳада “тарихий” деб баҳоланган сулҳдан бирон натижа чиқиши даргумон. Толиблар Афғонистонда ҳукуматни эгаллаш асосий мақсадлари эканини яширмаяптилар. Ҳукумат қўшинлари ва ҳаракат жангарилари ўртасидаги тўқнашувлар эса ҳали тўхтагани йўқ.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img