Бош саҳифаДолзарб"Толибон" жангчилари Имомали Раҳмон музокара ўтказган уйни ишғол қилишди

“Толибон” жангчилари Имомали Раҳмон музокара ўтказган уйни ишғол қилишди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган тасвирларга кўра, 30 июн куни “Толибон” жангчилари Тоҳар вилоятида жойлашган Аҳмад Шоҳ Маъсуднинг уйига бостириб киришган.

Қайд этилишича, ҳарбий нуқтаи назардан бу унчалик аҳамиятга эга иш эмас, имиж жиҳатдан қараганда эса йирик йўқотишдир. Этник тожик бўлган, миллий қаҳрамон даражасига кўтарилган Аҳмад Шоҳ Маъсуд умрининг  сўнгги йилларда “Толибон” ҳаракатига қатъий қаршилик кўрсатиб келган. “Ал-Қоида” террорчи гуруҳи жангарилари томонидан ўлдирилган.

Ҳозир толиблар қўлига ўтган мазкур уйда 1996 йилда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва қуролланган мухолифат етакчиси Сайид Абдуллоҳ Нурий ўртасида музокара бўлиб ўтган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img