Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон"Толибон" билан келишув энг яхши ечим

“Толибон” билан келишув энг яхши ечим

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзоднинг айтишича, АҚШ кучлари Афғонистонни тарк этса, Толибон мамлакатни яна қайта эгаллаб олиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларда асос йўқ. Бу ҳақда у АҚШ Сенатида кечган тингловда гапирди. “Ҳукумат қулаб, Толибон яна ҳокимиятни эгаллашига ишонмайман”, – деди Халилзод.

“Афғон хавфсизлик кучлари янада қийин вазият билан юзлашади, аммо уларни яхши натижа кўрсата оладиган куч деб билмаслик хато бўлади”, – дея қўшимча қилди у. Апрел ойи бошида Президент Жо Байден 1-майдан бошлаб АҚШ кучларини Афғонистондан олиб чиқиш жараёни бошланишини эълон қилгач, баъзилар бу Афғонистон келажагини савол остига қўйиши мумкинлиги ҳақида хавотир билдира бошлади. Қонунчиларнинг 27-апрел куни Сенатда ўтган тингловда айтишича, 20 йилдан бери АҚШ ёрдамига таянган Афғонистонда, агар халқаро кучлар мамлакатни тарк этса, Толибоннинг қудрати янада ошиши ҳамда аёллар ҳуқуқлари қайта чекланиши мумкин. 

Халилзоднинг айтишича, бундай хавотирларда жон бор, аммо Афғонистонда АҚШ кучларини янада кўпроқ ушлаб туришдан бирор фойда йўқ. “Толибон билан биз тузган келишув ҳозирги шароитда энг яхши ечим”, – деди у. “Агар биз яна бир-икки йил ёки узоқ муддат қолсак, уруш ҳолатига қайтамиз”, – дея қўшимча қилди Халилзод. Унга кўра, Афғонистонда АҚШ аскарлари ҳозир сон жиҳатидан Толибонга бас кела олмаслиги мумкин.   АҚШ махсус вакилининг қайд этишича, Толибон айни пайтда келишув шартларига тўлиқ риоя қилмаслик ҳамда ҳозирги Афғонистон ҳукумати билан мулоқот олиб боришни рад этишнинг оқибатлари ҳақида огоҳлантирилган.  

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img