Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТожикистоннинг кимдан қанча қарзи бор?

Тожикистоннинг кимдан қанча қарзи бор?

Расмий Душанба 2021 йилда ташқи қарз жалб этилиши ҳажмини оширишга қарор қилди ва кредит борасида ҳамкорлик қилаётган мамлакатлардан қўшимча қарз сўрашни бошлади. Айни пайтда Тожикистоннинг ташқи қарзи 3,1 млрд доллар (ЯИМ 36,9 фоизи)га тенг бўлиб, мамлакат аҳолиси жон бошига 294 доллардан тўғри келади. Маълум бўлишича, бигина 2020 йилда Тожикистоннинг ташқи қарзи 238 млн долларга ошган.

Ҳукумат қарз устига қарз олишни кредитларсиз иқтисодиётнинг бир қанча соҳаларини ривожлантиришга хизмат қиладиган лойиҳаларни амалга ошириб бўлмаслиги билан изоҳлаган.

Ўтган йилнинг октябр ойида Тожикистоннинг 3,7 млрд долларлик ташқи қарзининг 80 фоизи хориждан олинган кредитларни, қолган қисми эса ички қарзларни ташкил этган.

Охирги 12 йил мобайнида мамлакатнинг энг йирик кредитори Хитой экспорт-импорт банки бўлиб қолмоқда. 1997 йилгача Душанбенинг йирик кредиторлари Россия (52%) ва Ўзбекистон (31%) ҳисобланган.

Тожикистонга 2007 йилда 346 млн доллар тақдим этиш орқали Жаҳон банки мамлакатнинг энг йирик кредиторига айланган бўлса, 2008 йилда Хитой Душанбега 500 млн доллар қарз бериб, барча кредиторларни ортда қолдирди. Ажабланарлиси, Пекин-Душанбе ўртасидаги олди-берди қандай шартлар асосида амалга оширилаётгани жамоатчиликдан деярли сир тутилади. Айниқса, Хитой томони ажратилган кредит миқдори ва шартларини ошкор этмайди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img