Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТожикистон ва Туркманистон "қора рўйхат"га киритилди

Тожикистон ва Туркманистон “қора рўйхат”га киритилди

Ушбу давлатларнинг номи диний эркинлик бузилаётган мамлакатлар қаторида тилга олинмоқда. Вашингтонга кўра, бизга қўшни мазкур икки республика тизимли равишда диний эркинликни буғиб келмоқда.

АҚШнинг “қора рўйхати”га Тожикистон ва Туркманистондан ташқари Эрон, Хитой, КХДР, Мянма, Нигерия, Покистон, Саудия Арабистони каби давлатлари ҳам киритилган. Бу ҳақда Қўшма Штатлар Давлат котиби Майкл Помпе маълум қилди.

Бундан ташқари, Россия, Куба, Никарагуа ва Комор Ороллари Иттифоқи “алоҳида эътибордаги махсус рўйхат”га киритилган. АҚШга кўра ушбу давлатлар ўз ҳудудида жиддий диний чекловларга йўл қўйиб берган ёки ҳукуматнинг ўзи бу ишларга алоқадор.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img