Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТоғли Қорабоғ урушида қанча арман аскари ҳалок бўлгани маълум бўлди

Тоғли Қорабоғ урушида қанча арман аскари ҳалок бўлгани маълум бўлди

Арманистон Қуролли кучлари Бош вазир Никол Пашинянга Тоғли Қорабоғдаги уруш пайтида 4750 нафар арман ҳарбий хизматчиси қурбон бўлгани ҳақида ҳисобот берди.

Бу ҳақда бугун “Facebook”даги саҳифасида Арманистонинг Ватикандаги собиқ элчиси Микаэл Минасян хабар берди. Сиёсатчига кўра, ҳалок бўлган аскарларнинг 2250 нафари ўликхонада сақланмоқда, 1400 нафар қурбон ҳали келтирилмаган, 1100 нафар аскар эса бедарка йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Расмий Ервеан шу пайтга қадар Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар давомида 1339 нафар арман ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди деб расман хабар бериб келаётганди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img