Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТоғли Қорабоғ: ҳарбий ҳаракатлар тинч аҳолига дахл қилмаслиги керак

Тоғли Қорабоғ: ҳарбий ҳаракатлар тинч аҳолига дахл қилмаслиги керак

Арманистонлик ҳарбийлар томонидан тинч аҳоли пунктига берилган зарбалар оқибатида 34 та тураржой биносидан 7 таси шикастланди, ҳудуд инфраструктурасига жиддий зарар етди.

Шу зайлда тинч аҳолини ўққа тутиш орқали Арманистон ҳарбий жиноят содир этишда давом этмоқда. Бу билан бегуноҳ одамлар ҳаётига таҳдид солиб, халқаро ҳуқуқ талабларини қўпол тарзда бузяпти.

Қайд этиш керак, Озарбайжон-Арманистон ўртасидаги низо 1988 йилдан буён давом этиб келмоқда. Арманистон қадимдан Озарбайжон ҳудуди ҳисобланган Тоғли Қорабоғни ва озарларнинг 7 тумани, жами бўлиб мамлакат ҳудудининг 20 фоизини истило қилиб, ҳозиргача ушбу жойларга халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид равишда эгалик қилиб келмоқда.

Истило ҳудудида қолган озарбайжонликлар бадарға қилиниб, уларга нисбатан этник тозалашлар ўтказилган. Бу каби ғайринсоний ҳаракатлар туфайли 1 миллиондан ортиқ озарбайжонлик қочоққа айланди ёки яшаб турган жойларидан бош олиб кетишга мажбур бўлди.

1994 йилда томонлар Европада ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилотининг Минск гуруҳи шафелигида Россия, АҚШ ва Франция иштирокида ўт очишни тўхтатиш ҳақида келишувга эришди. Ўтган давр мобайнида олиб борилган сулҳлар натижа бермади ва Кавказ минтақасида хавф бартараф этилмади. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Тоғли Қорабоғ ва унга туташ етти туманни озод этиш ҳақидаги тўртта резолюцияси Арманистон томонидан бажарилмасдан келинмоқда.

Шундай қилиб, мана 30 йилдан ошдики, Озарбайжоннинг 12 та ҳудуди арманлар истилоси остида қолиб келмоқда. Озарбайжон иқтисодиётига 700 миллиард доллар миқдорида зарар етказилди.

Президент Илҳом Алиев яқинда телевидение орқали қилган чиқишида Озарбайжон-Арманистон низосини ҳал этишнинг ягона йўли БМТ резолюцияларини бажариш, Тоғли Қорабоғ ҳудудидан арман армиясининг тўлиқ чиқиб кетиши эканини маълум қилди. Давлат раҳбари шунингдек, ўтказилган музокаралардан ҳеч қандай натижа бўлмаганини ва томонларни яна музокара столи атрофида ўтиришга чақириқлардан фойда йўқлигини ҳам билдирди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img