Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТўрт камерали ҳамёнбоп смартфон сотувга чиқарилади

Тўрт камерали ҳамёнбоп смартфон сотувга чиқарилади

“Samsung ” компанияси юқори тезликдаги 5-авлод интернетига уланиш имконини берувчи ҳамёнбоп смартфон сотувга чиқарилгани ҳақида хабар берди.

Galaxy A42 5G номли ушбу янги аппаратни мижозлар Буюк Британияда 349 фунт стерлингдан харид қилиши мумкин экан. Телефон ўрта тифага мансуб Snapdragon 750G процессори билан, 6,6 дюмли OLED-дисплейи ва 20 мегапикселли камера, бармоқ изини сканер қилиш қурилмаси ҳамда 4–8 гигабайтли ички хотира билан жиҳозланган.

Янги смартфоннинг ўзига хос жиҳати, нархи арзон бўлишига қарамай, унда тўртта: 48-мп асосий, 8-мп кенг ўлчамли, 5-мп макрообъектив ва 5-мп портрет сурат учун мўлжалланган камераларнинг ўрнатилганидир.

Буюк Британияда Galaxy A42 5G 6 ноябрдан сотувга чиқарилади. Бошқа бозорларда қачон тақдим этилиши эса қўшимча равишда маълум қилиниши билдирилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img