Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон«Тимсоҳлар» энг мураккаб вазифаларга тайёр

«Тимсоҳлар» энг мураккаб вазифаларга тайёр

Денгиз пиёдалари ҳам қуруқликда, ҳам денгизда энг мураккаб вазифаларни бажаришга қодир бўлган Туркия Қуролли кучларининг энг нуфузли бўлинмаларидан бири саналади. Туркияда денгиз пиёдаларини «тимсоҳлар» деб аташади. Ҳарбий денгиз кучлари мазкур бўлинмасининг терроризмга қарши курашда ҳам алоҳида ўрни бор.

“Тимсоҳлар”нинг йирик базаларидан бири Измир шаҳри яқинида жойлашган. Бу ерда аскарлар жанговор тайёргарлик ҳолатларини оширишга қаратилган турли машқлар билан шуғулланадилар. Денгиз пиёдалари турли унвонга эга бўлган зобитлар, тажрибали ҳарбий мутахассислар ва шартнома асосида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилардан ташкил топган.

Денгиз пиёдалари мураккаб шароитларда кундузи ва тунда турли ўқув машғулотларини бажаради. Аскарларнинг ҳарбий тайёргарлигини оширишди қўл жанги, қуруқликка тез чиқиб олиш, асирликдан қутулиш, душман объектларини қидириб топиш ва йўқ қилиш каби машқларни бажарадилар. Машғулотлар мумкин қадар ҳақиқий воқеликка яқинлаштирилган бўлиб, бу уларнинг ҳарбий операциялар жараёнига тезда мослашишларига имкон беради.

“Тимсоҳлар” машқ ва жанговор операцияларни бажаришда энг замонавий қурол-аслаҳалардан фойдаланадилар.

Фото: АА

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img