Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон"TikTok"ка жиддий рақиб пайдо бўлди

“TikTok”ка жиддий рақиб пайдо бўлди

“Google” ва “Microsoft” Хитой-Ҳиндистон муносабатлари кескинлашуви ортидан видеороликлар жойлаштириш учун яратилган “Josh” мессенжерининг истиқболига катта ишонч билдирмоқда. Шу боисдан, мазкур компаниялар “Josh” мессенжери эгаси — Ҳиндистоннинг “VerSe Innovation Pvt” ширкатига қарийб 100 миллион доллар миқдорида сармоя киритишни режалаштирмоқда.

Қайд этишилишча, “Josh”дан фаол фойдаланувчилар сони бир ойнинг ичида 77 миллион нафардан ошиб кетган. Айни пайтда эса мессенжерга жойлаштирилган видеороликларни бир кунда қарийб 1,5 миллиар одам кўрмоқда.

“Google” вице-президенти Цезар Сенгуптнинг айтишича, фақатгина охирги икки йил давомида Ҳиндистоннинг чет жойларида яшовчи 100 миллион нафар фойдаланувчи интернетга уланган. Уларнинг аксарияти ўз тилидаги хабар, матнларни ўқишни истайди. Бу
борада Ҳиндистон билан ҳамкорлик қилиш ушбу масалаларни ҳал этиш имкониятини оширади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img