Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон"TikTok" АҚШда таъқиқланмоқда

“TikTok” АҚШда таъқиқланмоқда

АҚШ Конгресси Сенати давлат идораларида “TikTok” иловасидан фойдаланишни таъқиқловчи қонунни тасдиқлади. Қарор сенаторлар томонидан бир овозда маъқулланган.

Сенаторларнинг фикрига кўра, илова Қўшма Штатлар миллий хавфсизлигига таҳдид солади. Бу борадаги хавотир шундан иборатки, “TikTok” эгалари америкаликларга доир маълумотларни йиғиб, улардан кейинчалик АҚШга қарши кибер ҳужумларда фойдаланиши мумкин.

Қайд этиш керак, аввалроқ АҚШ президенти “Microsoft” компаниясига 45 кун ичида “TikTok”нинг Америкадаги улушини сотиб олиш юзасидан топшириқ берган эди. Бу борада ҳозирча бирон натижага эришилгани йўқ.

Қайд этиш керак, глобал бозорда икки йил илгари пайдо бўлган “TikTok” оммалашув бўйича қисқа вақт ичида кўплаб иловаларни ортда қолдирди. Айни пайтда дунёда 800 миллиондан ортиқ, бирина Қўшма Штатларда 40 миллион одам ушбу иловадан фойдаланмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img