Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТиббиёт тизими энг коррупциялашган соҳалардан бири бўлиб қолмоқда

Тиббиёт тизими энг коррупциялашган соҳалардан бири бўлиб қолмоқда

Маълумотларга кўра, 2020 йилда коронавирусга қарши курашиш тадбирлари ва тиббиёт, карантин муассасалари қуриш учун Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 4,9 трлн сўм миқдорида маблағ йўналтирилган.

Кимга жон, кимга ёғ қайғуси, деганларидек, ўта муҳим мақсадлар учун ажратилган маблағларга хиёнат қилиш ҳолатларига йўл қўйилган. Ваколатли идоралар томонидан ўтказилган ўрганишларда аниқланишича, бу борада тиббиёт тизимида 367,3 млрд сўмлик молиявий хато-камчиликлар аниқланган. Жумладан, харидларни амалга оширишда қиммат нархларда шартномалар тузилиши оқибатида 34,6 млрд. сўм миқдоридаги маблағ ортиқча сарфланган.

Ажабланарлиси, Соғлиқни сақлаш тизимидаги айрим муассасаларда коронавирус касаллигини даволаш тўхтатилган бўлсада, ушбу мақсаддаги молиялаштириш ишлари тўхтатилмасдан 31,7 млрд. сўм маблағ бошқа мақсадларда ишлатиб юборилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img