Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонТиббиёт соҳаси 2025 йилгача рақамлаштирилади

Тиббиёт соҳаси 2025 йилгача рақамлаштирилади

Ўзбекистонда 2021 йил 15 июндан бошлаб бирламчи тиббий-санитария муассасаларида дори ва тиббий буюмлар учун бириктирилган аҳоли жон бошига ажратилган маблағ миқдори ўртача 3 бараварга оширилади. Ушбу мақсад учун 165 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади.

“Ўзавтосаноат” АЖ жорий йил 1 октябрга қадар жойларда, айниқса олис ва чекка ҳудудларда аҳолини манзилли профилактика ва скрининг қилиш ишларини ташкил этиш учун зарур ускуналар билан жиҳозланган махсус автобусларнинг камида 3 та тажриба намунасини яратади.

Жорий йил 1 июндан бошлаб ҳар бир оилавий шифокор пункти, оилавий поликлиника ҳамда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникасида электрон тизим билан ишлайдиган бир нафардан IT оператор – ҳамшира лавозими киритилади.

Соғлиқни сақлаш соҳасини 2025 йилгача рақамлаштириш (E-health–2025) стратегиясини ва уни амалга оширишга доир йиллар бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлашни назарда тутувчи қарор лойиҳаси тайёрланади.

Бу каби қатор чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгилаб берилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img