Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон«Тиббиёт дипломатияси» ўйинлари

«Тиббиёт дипломатияси» ўйинлари

Жорий ҳафтада Панама ҳукумати Куба раҳбариятининг коронавирус инфекциясига қарши кураш борасидаги ёрдамини қабул қилишни рад этди. Айтишларича, АҚШнинг босими остида ҳукумат шундай қарорга келган.

Аввалроқ Панама президенти Лаурентино Кортисо Гавана билан кубалик шифокорларнинг ёрдами масаласини муҳокама қилган эди. Орадан бир неча кун ўтгач, мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Луис Сукре икки давлат ўртасида эришилган келишув бекор қилингани хусусида баёнот берди.

Маълум бўлишича, 17 август куни президент Кортисо билан учрашиш мақсадида АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О’Брайен ва Ғарбий ярим шардаги миллий хавфсизлик масалалари бошқармаси директори Маурисио Клавер-Карон Панамага учиб келган. Шундан сўнг, Панама Кубага нисбатан кескин ва муроса қилиб бўлмас мавқега эга эканини маълум қилди.

Қайд этиш керак, Вашингтон Панаманинг йирик савдо ҳамкорларидан ва Панама каналининг асосий фойдаланувчиси ҳисобланади. Қўшма Штатлар COVID-19 пандемияси бошланганидан бери Панамага умумий қиймати 4 млн долларга тенг бўлган 250 та сунъий ҳаво аппарати етказиб берган.

Оқ уй Кубага нисбатан «тиббиёт дипломатияси»ни қўллаш орқали, мажбурий меҳнатни ёқламаслиги ва «коммунистик режим тарғибот қилиниши»га йўл қўйилмаслигига эришгани айтилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img