Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон“The Coca-Cola Company” Ўзбекистонда COVID-19га қарши курашиш учун 200 минг АҚШ доллари...

“The Coca-Cola Company” Ўзбекистонда COVID-19га қарши курашиш учун 200 минг АҚШ доллари ажратди

Ўзбекистонда COVID-19 коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишига қарши курашиш учун «The Coca Cola Foundation» жамғармасининг 200 минг АҚШ доллари миқдорида беғараз кўмак маблағлар жалб этилди.

200 минг доллар миқдоридаги беғараз ёрдам коронавирус инфекциясига қарши курашни қўллаб-қувватлаш ва ўзбекистонлик касалланган фуқароларини даволашда кўмаклашиш учун БМТнинг Ривожлантириш Дастурининг (UNDP) Ўзбекистондаги ваколатхонаси орқали Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказиб берилди.

Маблағ Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўпкани сунъий вентиляция қилиш ва дастлабки босқичда вирусли инфекция касалликларини юқори даражадаги аниқлик билан диагностика қилиш учун полимер занжир реакция лаборатория ускуналарини харид қилишга йўналтирилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img