Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон"Tesla" нархи 25 минг долларлик электромобил яратишга киришди

“Tesla” нархи 25 минг долларлик электромобил яратишга киришди

Бу ҳақда компания раҳбари Илон Маск маълум қилди. Унинг айтишича, айни пайтда электромобилнинг қуввати ва босиб ўтадиган масофасини узайтиришга хизмат қиладиган янги турдаги батарея устида иш олиб борилмоқда. Янги аккумуляторлар компанияга қарашли заводларда ишлаб чиқарилади.

Илон Маск бу электромобиллар ишлаб чиқариш харажатларини сезиларли даражада қисқартирилишини ҳамда уларни бензинли автомобиллар нархида сотилишини таъминланишини таъкидлади. Янги технологияни амалиётга жорий этишга 1 йилдан 1,5 йилгача вақт керак бўлиши маълум қилинди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img