Бош саҳифаДолзарбTesla Хитойда зарядлаш станциялари сонини кескин кўпайтирди

Tesla Хитойда зарядлаш станциялари сонини кескин кўпайтирди

“Tesla” машҳур Буюк ипак йўли бўйлаб жойлашган энг узун қувватлантирувчи станциялар тармоғини намойиш этди.

Хитойдаги электромобилларни қувватлашга мўлжалланган тармоқ  5 000 километр масофа бўйлаб жойлаштирилган 27 та станциядан иборат. Мазкур йўналиш умумий тасаввурда афсонавий Буюк ипак йўлини жонлантиради.

“Tesla” бундан ташқари, Хитойнинг 310 та шаҳрида 840 та қувватлаш станцияси ҳамда қарийб 65 000 мингта қувватлаш устунчаларини ўрнатди.

Эндиликда Буюк ипак йўлининг ҳар 100-300 километрида электромобилар учун мўлжалланган битта станция бўлиб, ҳайдовчилар улар орқали автомобилларини  бор-йўғи 15 дақиқада қувватлантириб олишлари мумкин.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img