Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон“Tesla” акциялари кескин тушиб кетди

“Tesla” акциялари кескин тушиб кетди

Бунга автопилот бошқарувида, ҳайдовчи ўриндиғида ҳеч ким бўлмаган “Tesla”нинг йўл-транспорт ҳодисасига учрагани сабаб бўлди. Компаниянинг қиммабаҳо қоғозлари 700 доллардан пастга тушиб кетди.

Жумладан, “Tesla” акциялари NASDAQ биржасида 19 апрел куни  6,5 фоизга арзонлаб, 691,96 доллардан сотилган. Аввалги савдоларда эса бу кўрсаткич 739,78 долларни ташкил этган эди.

Қайд этиш керак, Техас штатида “Tesla” S электромобили ҳалокати натижасида икки киши ҳалок бўлган. Полициянинг маълум қилишича, ҳалок бўлганлардан бири олдинги йўловчи ўриндиғида, иккинчиси эса орқа ўриндиқда бўлган. Катта тезликда ҳаракатланаётган автомобил муюлишда йўлдан чиқиб кетиб. дарахта урилган ва ёниб кетган. Полицияга кўра, автомобил автопилот бошқарувида ҳаракатланаётган бўлган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img