Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТеррорчилар нуфузли меҳмонхонани эгаллаб олдилар

Террорчилар нуфузли меҳмонхонани эгаллаб олдилар

Сомали пойтахти Могадишо шаҳрида жойлашган “Elite hotel” меҳмонхонасида террорчилар томонидан содир этилган қўпорувчилик ҳаракати оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ одам яраланди.

Қайд этилишича, аввалига террорчилар бомба жойланган машинани меҳмонхонага киравериш жойда портлатганлар ва кейин ўт очиб, бинога ёпирилиб киришган. Ҳозирда улар меҳмонхонанинг иккинчи қаватига жойлашиб олиб, ўша ердан ҳарбийларни ўққа тутяптилар. Айни пайтгача икки нафар жангари йўқ қилинган.

“Somali Guardian” нашрининг маълум қилишича, террорчилар томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида Ахборотлаштириш вазирлигининг ҳудудий алоқалар бўйича директори Абдирисак Абдуллоҳи Абди ҳалок бўлган. Бундан ташқари, Жамоат ишлари бўйича вазир Аҳмад Вашингтон ва мамлакатнинг таниқли қўшиқчиси Фаиза Бела ярадор бўлган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img