Бош саҳифаЯнгиликлар"Telegram" шахсий маълумотлар учун калит вазифасини ўташи маълум бўлди

“Telegram” шахсий маълумотлар учун калит вазифасини ўташи маълум бўлди

Россиянинг айрим нашрларида чоп этилган хабарларга кўра, 2020 йилда “Telegram” мессенжери фойдаланувчига исталган шахс ҳақидаги маълумотларни олувчи ботларни ишга туширган. Уларнинг ёрдамида телефон рақамларни, шахсий маълумотларни ва ижтимоий тармоқлардаги ҳаволаларни олиш мумкин.

Бу шов-шувли хабар ортидан Россиянинг “Ъ” нашри мухбири ботлардан биридан фойдаланган ҳолда ўзининг шахсий маълумотлари ва электрон почтасига кириш паролларини осонлик билан опиб олган. Илгари бундай имкониятга хавфсизлик хизмати ходимлари ва даркнетлар тажрибали фойдаланувчилари эга бўлган.

Ҳуқуқшуносларнинг айтишича, ботлар фаолияти қонунга хилоф. Бироқ унга қарши механизмга на давлат эга, на фуқаролар. Қайд этилишича, бу борада гап “Telegram”нинг ўзи ҳақида кетяпти. Унинг асосчиси Павел Дуров учун фойдаланувчиларга тегишли шахсий маълумотларнинг сир тутилиши фаолиятининг бош мақсади бўлса, иккинчидан у ҳукуматлар, хавфсизлик идоралари билан ҳамкорлик қилмаслиги ҳаммага жуда яхши маълум.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img