Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТелеграм обуначилари сони 500 миллиондан ошди

Телеграм обуначилари сони 500 миллиондан ошди

“Telegram” мессенжеридан фаол фойдаланувчилар сони 500 миллиондан ошди. Бу натижага эришишга ушбу ижтимоий тармоқ Ҳиндистон ва Осиёнинг бошқа мамлакатларида янада оммалашгани сабаб бўлди. Бу ҳақда “Economic Times” газетаси маълум қилди.

Жумладан, январ ойида Осиё давлатларида “Telegram”дан фойдаланувчилар сони 38 фоизга, Европада 27, Лотин Америкасида 21, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларида 8 фоизга кўпайган. Павел Дуровнинг ижтимоий тармоғида биргина 6-10 январ кунлари 1,5 миллионта ҳиндистонлик янги фойдаланувчи пайдо бўлган.

Нашрнинг қайд этишича, обуначилар сонининг ўсиб боришига мессенжер томонидан фойдаланувчиларнинг хавфсизлиги ва махфийлиги кафолатли равишда таъминлангани сабаб бўлмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img