Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТеатрлар фаолиятига рухсат берлди

Театрлар фаолиятига рухсат берлди

Олма-Ота шаҳрида карантин чекловлари янада юмшатилди: театрлар фаолиятига рухсат берилди. Унга кўра, шаҳардаги театрлар 6 октябрдан бошлаб спектаклларни намойиш этишни бошлаши мумкин ва томошабинлар зал сиғимидан 50 фоиздан ортмаслиги лозим.

Бундан ташқари, автомобилларни ювиш, тузатиш хизматлари, маиший техникаларни таъмирлаш, пойабзал тузатиш устахоналари, кимёвий тозалаш, қаҳваҳона ва ресторанлар фаолиятига ҳам рухсат берилди.

Оммавий тадбирлар ўтказилиши эса ҳамон таъқиқланган, мактаб ўқувчилари масофавий таълим олмоқда, кинотеатрлар ёпиқлигича қоляпти.

Шаҳар ҳукуматининг айтишича, мазкур чоралар ҳудудда коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлиги ортидан жорий этилган.

Қайд этиш керак, пандемия даврида мамлакатда COVID-19 га чалиниш билан боғллиқ 108 та ҳолат рўйхатга олинган, 1746 нафар бемор ушбу хасталикдан вафот этган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img