Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонTCL "қоғоз экранли" технология яратди

TCL “қоғоз экранли” технология яратди

Биринчи навбатда смартфонлари (TCL, Alcatel, BlackBerry брендлари) ва бошқа маиший техникалари билан танилган TCL компанияси NXTPAPER деб номланган инновацион технологияни намойиш қилди.

Ушбу технология асосида яратилган дисплей кўзга зўриқиш тушишини камайтиради. Бир қарашда NXTPAPER шундай хусусиятга эга E-Ink экранига ўхшаб кетсада, OLED дисплейи ва бошқа жиҳатлари билан улардан устунлик қилади.

NXTPAPER технологиясидан планшетларда ва электрон китоб аппаратларида фойдаланиш мўлжалланган. Экран тасвирларни FullHD форматида акс эттириш баробарида, у суюқ кристалли экранлардан 36 фоизга юпқалиги билан ажралиб туради.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img