Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТашқи ишлар вазирлигида Ҳиндистон миллий мудофаа коллежи бошқарув штаби аъзоси генерал-майор Х.Пиллаи...

Ташқи ишлар вазирлигида Ҳиндистон миллий мудофаа коллежи бошқарув штаби аъзоси генерал-майор Х.Пиллаи билан учрашув ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов бугун Ҳиндистон миллий мудофаа коллежи бошқарув штаби аъзоси генерал-майор Х.Пиллаи билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Томонлар ўртасида бўлиб ўтган мулоқотда таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатлар сезиларли даражада фаоллашди. Олий даражадаги самарали учрашувлар ташкил этилди, ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқалар жадал ва самарали ўтмоқда, ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳаларда, шунингдек маданий-гуманитар йўналишда ҳамкорлик алоқалари ривожланмоқда.

“Х.Пиллаи сўнгги йилларда Ўзбекистонда барча соҳаларни модернизациялаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади. Икки мамлакат ҳарбий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди”, – дейилади хабарда.

Учрашувда Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги элчиси Маниш Прабхат иштирок этди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img