Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТартибсизликлар юзга яқин одамнинг ўлимига сабаб бўлди

Тартибсизликлар юзга яқин одамнинг ўлимига сабаб бўлди

Суданнинг Эл-Генейна шаҳридаги этник тўқнашувлар оқибатида 150 киши жароҳатланди, 80 киши ҳалок бўлди.

“Ал-Арабия” телеканалининг бу ҳақда тарқатган хабарида айтилишича, бундан ташқари, қаттиқ қўрқувга тушган аёллар, болалар шифохонага келтирилиб, уларга керакли тиббий ёрдам кўрсатилган. Маълум бўлишича, жанжал маҳаллий арабнинг ўлдирилиши ортидан келиб чиққан. У ўзаро жанжал туфайли ўлдирилган. Шундан сўнг, оммавий тартибсизликлар бошланиб кетган.

Маҳаллий ҳукумат ҳодиса юзасидан шошилинч йиғилиш чақирилганини, прокуратуранинг махсус комиссияси воқеа тафсилотларини ўрганаётганини маълум қилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img