Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТарих сирлари: "Popeye" операцияси

Тарих сирлари: “Popeye” операцияси

АҚШ армияси томонидан Ветнам уруши даври (1965-1973)да қўлланилган иқлим қуроли ҳақида омма бехабар қолинишига ҳаракат қилинган. Операция мултипликацион филм қаҳрамони денгизчи Попай исми билан номланган.

“Popeye” операцияси тажриба сифатида синаб кўрилган бўлиб, унинг устида Қўшма Штатлар Давлат департаменти ва Мудофаа вазирлиги мутахассислари иш олиб борганлар.

Операциянинг моҳияти булутларга фаол таъсир кўрсатиш бўлган: учоқлар (C-130 транспорт учоқлари ва F-4C қирувчилари) орқали ёмғир булутларига кумуш йодид сепилган. Бу эса кучли ёғингарчиликни келтириб чиқишига сабаб бўлади. Натижада ёғингарчилик миқдори одатдагидан уч баравар кўпайиб кетади. Жала оқибатида шоли далалари ва бошқа маданий ўсимликлар сув остида қолади. Бундан ташқари, Хо Ши Мин билан боғловчи, партизанларга қурол-аслаҳа ва озиқ-овқат етказиб беришда муҳим саналган йўлни сел ювиб кетади.

Ўша пайтда америкаликлар сирли қурол орқали душманга табиатни ишга солган ҳолда зарар етказаётганини ҳеч ким билмаган. Бу табиат инжиқликлари сифатида баҳоланган. АҚШ Мудофаа вазирлиги архиви ихтиёрида сақланаётган ҳужжатлар тилга киргач, Ветнамдаги давомли ёмғирлар ва кучли жалалар сабаби маълум бўлди…

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img