Бош саҳифаДолзарбТараққиёт ва барқарор ривожланиш йўлида 100 йил

Тараққиёт ва барқарор ривожланиш йўлида 100 йил

Хитой ҳукуматининг ташаббуси билан 6 июль куни видеоалоқа шаклида Хитой Коммунистик партияси ва жаҳон сиёсий партиялари саммити бўлиб ўтди. Саммитга Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Бош котиби ва ХХР раиси Си Цзинпин раислик қилди. Бу ҳақда Синхуа агентлиги хабар тарқатди.

Си Цзинпин жаноблари саммитда қилган нутқида жаҳон сиёсий партияларини халқлар бахт-саодати ва инсоният тараққиёти учун тарихий масъулиятни зиммаларига олишга чақирди. ХХР раиси ўз чиқишида бугунги кунда дунё ҳамжамиятини ўйлантираётган энг долзарб масалалар ва муаммолар, жаҳон айвонидаги энг муҳим воқеликларга ўз муносабатини билдирди.

Саммитда сўзга чиққар хорижий давлатлар раҳбарлари ва экспертлар осмоности мамлакатининг Хитой Коммунистик партияси раҳбарлигида эришган тарихий ютуқларига юқори баҳо бердилар ва бу борада ХХР тажрибасига эътибор қаратиш лозимлиги хусусида тўхталиб ўтдилар. Жумладан, Хитой-Аргентина ҳамжамияти директори Патрисио Хьюсто Си Цзиньпиннинг нутқида ХПК дунёнинг барча партиялари билан мультилатерализм ва умумий тараққиётга эришиш йўлида ҳамкорлик қилишга тайёр экани маълум қилинганини таъкидлади. Унинг айтишича, мазкур саммит партиялараро алоқа ва ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилади, негаки ХПК фаолияти прагматизм ва ўзаро сиёсий тажрибалар алмашишга асосланган.

Камбожа ФУНСИНПЕК партияси Бош котиби Аинг Самбо ҳам саммитда сўзга чиқиб, Хитой эришган муваффақиятлардан завқланишини, жумладан, Пекин камбағалликка, COVID-19 пандемиясига қарши курашда жуда катта муваффақиятларга эришганини алоҳида таъкидлади.

Руминия-Хитой савдо-саноат палатаси президенти Николае Василеску ҳам ХХР қўлга киритган муваффақиятларга юқори баҳо бериб, Пекиннинг ХПК раҳбарлигида қашшоқликка қарши кураш, инновация ва инфраструктурани  ривожлантириш, жамият фарвонлиги йўлидаги тажрибасидан бутун дунё намуна олиши лозимлигини қайд этди.

Украинанинг “Батькивщина” партияси етакчиси Юлия Тимошенко эса  барқарор ривожланиш учун глобал диалог ўрнатиш муҳимлигига тўхталиб ўтди. Бу борада Хитой ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилган “Бир йўл – Бир камар” лойиҳаси бошқа давлатларнинг ривожланишига ҳам катта ҳисса қўшишини таъкидлади.

Саммитда сўзга чиққан Африка давлатлари раҳбарлари ҳам ХПК 100 йиллик фаолияти давомида Хитой ва мамлакат халқини ҳақли равишда дунё етакчиларидан бирига айлантирганини маълум қилишиб, Хитой ҳукумати Африка мамлакатларида қашшоқликка қарши кураш, саноат, инфраструктурани ривожлантиришга улкан ҳисса қўшиб келаётганини ва бу саъй-ҳаракатлар минтақада юксак эҳтиром билан қадрланишини таъкидладилар.

Дунё халқларига катта ташвиш келтирган COVID-19 пандемиясига қарши курашда Хитойнинг бошқа давлатларга кўрсатган беғараз ёрдами ҳам саммит иштирокчилари томонидан алоҳида таъкидланди. Жумладан, ички юқори эҳтиёж ва таклифлар чегараланига қарамай, Пекин бу борада бор ёрдамини аямай халқаро ҳамжамиятга 480 млн доза вакцина етказиб бериб, дунёдаги йирик вакцина етказиб берувчига айланди. Айни пайтга қадар Хитой ҳукумати дунёнинг бешта қитъасидаги қарийб 100 га яқин давлатга Sinopharm ва Sinovac вакциналарини етказиб берди. Хорижий давлатларнинг 30 дан ортиқ етакчилари Хитой вакцинаси билан эмланишни танлади.

Мухтасар қилиб айтганда, Хитой ҳукумати Коммунистик партия раҳбарлигида эришган муваффақиятлар дунё ҳамжамияти томонидан алоҳида эътироф этилди. Хитойнинг тараққиёт йўли — халқ фаровонлиги, инсоният бахт-саодати ва умумий ривожланиш йўли эканлиги қайд этилиб, ХХР бу борада эришган ютуқларга юқори баҳо берилди.

Абдували Сайбназаров

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img