Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТанқидчи талаба террорчига тенглаштирилди

Танқидчи талаба террорчига тенглаштирилди

Президент Қурбонгули Бердимуҳаммедовни танқид қилган Россияда таҳсил олаётган туркманистонлик талаба террорчига тенглаштирилди. Бу биринчи ҳолат эмас. Хорижда яшаб туриб Аркадағни очиқчасига танқид қилаётган туркманистонликлар исталган пайтда махсус хизматлар эътиборига тушиши ва мамлакатига депорт қилиниши мумкин.

Хусусан, Fergana.agency сайти “Мемориал” ҳуқуқни ҳимоя қилиш марказига таяниб хабар беришича, 7 декабр куни Карачаевскда таҳсил олаётган талаба расмий Ашхабодга нисбатан танқидий фикрлар билдираётгани учун “интернет-террорис” деб эълон қилинди.

Маълум бўлишича, 26 ёшли талаба бир қанча ҳамюртлари билан Туркманистондаги вазиятни муҳокама қилган. “Мен Бердимуҳаммедовга интернет орқали видеомурожаат қилиб, ҳуқуқларимизни ҳимоя қилишни, бу борада консуллик ҳамюртларимизга ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаётганини маълум қилдим. Бу май ойининг ўрталарида бўлган эди”, – дейди ушбу мурожаати ортидан таъқиб этилган талаба.

“Биринчи видеомурожаатим чиққанидан сўнг икки-уч кун ўтиб, проректор ётоқхонамизга келди ва суҳбатлашиш учун мени комендант хонасига чақирди. Ёнимда университетимизда таҳсил олаётган яна икки нафар туркман бор эди. У мендан нима учун Бердимуҳаммедовни танқид қилдинг, одамларни кўчага чиқишга ундадинг, нега элчихонани танқид қилдинг деб сўради.

Мен Туркманистоннинг ҳозирги сиёсатини, инсон ҳуқуқлари, жумладан ўзимнинг ҳақларим бузилаётганини танқид қилганимни тушунтирдим. Проректор бунга жавобан университетни шарманда қилганимни, мамлакатимни ёмонотлиққа чиқарганимни билдирди. У менга нарсаларимни йиғиштириш учуе 20-25 дақиқа вақт беришини, кейин мени Москвадаги Туркманистон элчихонасига жўнатишларини, у ердан кейин ватанимга олиб кетишларини маълум қилди.

Кейинчалик маълум бўлишича, туркман консуллиги ушбу проректор билан боғланиб, талабани терроризмда айблаган экан.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img