Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТаниқли дастурчи ўз жонига қасд қилди

Таниқли дастурчи ўз жонига қасд қилди

Машҳур антивирус яратувчиси Жон Макафининг жонсиз танаси Испаниянинг “Брианс 2” қамоқхонасидаги камералардан бирида топилди. У яқин кунларда АҚШга экстрадация қилиниши керак эди.

Макафи ўтган йилнинг октябр ойида Барселона аэропортда  Истанбулга учиб кетаётганида ҳибсга олинган эди. Халқаро қидирувда бўлган дастурчининг қочиб кетиш эҳтимолини инобатга олиб, Каталония суди унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чорасини қўллаган эди. Америка ҳукуматига кўра, у солиқ тўлашдан бўйин тортиш ва криптавалюта билан боғлиқ қонунбузарлик содир этган.

“El Mundo” газетаси Испания Адлия вазирлигидаги манбасига таяниб ёзишича, Макафи ўз жонига қасд қилган. Воқеадан бир неча соат илгари испан суди 75 ёшли дастурчини АҚШга экстрадация қилиш ҳақида қарор чиқарган эди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img