Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон“Тамакидан воз кеч” марафони

“Тамакидан воз кеч” марафони

31 май — Бутун жаҳон тамакисиз куни   

Бутунжаҳон тамакисиз куни муносабати билан 2021 йилнинг 28 май куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий Координатори офиси, ва Ўзбекистон тиббиёт талабалари уюшмаси билан биргаликда секторлараро онлайн вебинар ўтказди.

Семинарнинг мақсади тамакидан воз кечмокчи бўлганлар учун хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш учун Ўзбекистонда “Тамакидан воз кеч” кампаниясини бошлашга қаратилган эди. Тамаки истеъмол қилиш соғлиқ учун жиддий таъсир кўрсатади, ундан йилига 8 миллион одам ҳалок бўлади ва ушбу ўлимларнинг 7 миллиондан ортиғи тўғридан-тўғри тамаки истеъмол қилиш натижасида юзага келади. Бундан ташқари, 1,2 миллионга яқин чекмайдиганлар ҳам билвосита тамаки тутуни таъсирига дучор бўлмоқдалар.  

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 15-24 ёшдаги ёшларнинг 17% тамаки чекади,  Европа минтақасида 13 ёшдан 15 ёшгача бўлган қизларнинг 11,5% ва ўғил болаларнинг  13,8% тамаки чекади. Яқинда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги Ибн Сино жамоат фонди томонидан ўтказилган кенг қамровли мониторинг шуни кўрсатдики, мактаблар ва бошқа жамоат жойлари яқинида тамаки маҳсулотларини реклама қилиш ва тамаки ишлаб чиқарувчилар ҳомийлик қилиш орқали ёшларни тамаки истеъмол қилишга жалб этиши тобора ошиб бормоқда.

КОВИД-19 пандемияси сабаб миллионлаб тамаки истеъмол қилувчилар тамакидан воз кечишни хоҳлашларини ифода қилишди. Дунё миқёсида 1,3 миллиард тамаки истеъмолчиларидан тахминан 60 фоизи чекишни ташлашни хоҳлайди, аммо дунё аҳолисининг атиги 30 фоизи тамакидан воз кечиш учун тегишли хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга. Ҳозирда фақат 23 мамлакатда тамаки истеъмолчиларига чекишни ташлашга ёрдам бериш учун тамакидан воз кечиш бўйича кенг қамровли хизматлар кўрсатилмоқда. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари доктор Лианн Куппенс “Тамакидан воз кеч” кампаниясини бошлаш пайтидаги ўзининг кириш нутқида ЖССТ, БМТнинг  юқумли бўлмаган касалликлар идоралараро тезкор гуруҳи ва Соғлиқни сақлашда тўғри технологиялар дастури (PATH) ва бошқа ҳамкорлар КОВИД-19 пандемияси пайтида тамакини тўхтатиш бўйича муҳим хизматларни кўрсатишда ёрдам бериш учун бирлашаётганликларини таъкидлади.

Ушбу кампания дунёдаги 100 миллион кишига турли ташаббуслар ва рақамли воситалар  тамакидан воз кечишга ёрдам беришга қаратилган. Бундан ташқари, ушбу кампания тамакидан воз кечиш бўйича кучли сиёсатни қўллаб-қувватлаш, чекишни тўхтатиш хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, тамаки ишлаб чиқариш  тактикаси тўғрисида хабардорликни ошириш ва одамларни тамакидан воз кечишга  кўмаклашиш орқали чекишни ташлаш учун қулай муҳит яратишга ёрдам беради.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси “Тамакидан воз кеч” кампанияси доирасида БМТ ҳамкорлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлар билан биргаликда яқин 12 ой ичида бир нечта тадбирларни амалга оширади. 

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Баситханова Ўзбекистонда «Чекишни ташлашнинг 100 сабаби» номли 100 кунлик тарғибот ташвикот ишлари бошланишини маьлум килди.  Тадбирнинг муҳим сегменти ЖССТнинг турли хил чекишни ташлаш воситаларини жорий этишни ўз ичига олди, шу жумладан, ЖССТнинг рақамли тиббиёт ходими бўлган “Флоренс” дастури, шу билан бирга тамакидан воз кечишга ёрдам берадиган зарур воситалар ва ечимларни таклиф қилди. Шунингдек “WhatsApp” хабарномасидаги “Чекишни ташлаш челленджи” тамакидан воз кечиш бўйича маслаҳатлар беради. ЖССТ томонидан тавсия этилган бундай воситалар давлат идоралари, БМТ агентликлари ва фаол ёшлар ёрдамида тарғиб қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Бутунжаҳон тамакисиз куни 2021ни нишонлаш  бўйича мамлакат миқёсидаги кампания эълон қилинди. Соғлом турмуш тарзи ва аҳолининг жисмоний фаоллигини қўллаб-қувватлаш маркази координацияси остида “Иш жойида тамаки чекмайдиган муҳитни танлашга чақириш”, “Соғлом нафас олиш гимнастикаси” Миллий танлови ва телевизион дастурлар ташкил қилинмоқда, мактаблар ва коллежларда ёшлар кампаниялари ўтказилмоқда. БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий вакили Хелена Фрейзер тамакидан воз кечишни истаганлар учун Ўзбекистонда яратилган шароитларни юқори баҳолади.  Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўз хамкорлари билан биргаликда чекувчиларни тамакидан муваффақиятли воз кечишга уринишларини қўллаб-қувватлаш учун воситалар ва манбаларни тақдим этишда давом этади.  

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ахборот хизмати

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img