Бош саҳифаДолзарбТаълим кредитлари 7 йилга берилади

Таълим кредитлари 7 йилга берилади

Янги ўқув йилидан таълим кредити 22-28 фоизли 3 йилга эмас, 14 фоизли 7 йилга берилади. Кредитни қоплашга йўналтириладиган маблағлар солиқдан озод қилинади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган тантанали маросимдаги нутқида маълум қилди.

Бундан ташқари, дунё миқёсида ТОП-1000 таликка кирган ОТМларни битирган ва четда илмий иш қилган ёш мутахассисларга қўшимча ҳақ тўланади. Олий маълумот талаб этиладиган касб ва лавозимлар қайта кўриб чиқилади. Уларнинг камида 150 тасидаги бундай талаб бекор қилинади. Мактаб аттестатини беришда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган камида битта касб ёки ҳунарни эгаллаш мажбурий бўлади. Рўйхатни ҳокимлар тасдиқлайди. 10-11 синф ўқувчилари ўша рўйхатдаги касбларга ўқитилади.

Ипотека дастури доирасида уй-жой сотиб олиш учун ёш оилаларга қўшимча 2 мингта квота ажратилади ва ушбу мақсадлар учун бюджетдан 60 миллиард сўм маблағ йўналтирилади. Шунингдек, ёш оилаларнинг ипотека кредитини қайтаришга тўлаган маблағлари даромад солиғидан тўлиқ озод қилинади.

“Дафтарлар”га кирган оилаларнинг янги турмуш қураётган фарзандларига ўз хонадонида қўшимча уй-жой тиклаши учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img