Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТаиландлик ёшлар намойишга чиқишди

Таиландлик ёшлар намойишга чиқишди

Минглаб одамлар, асосан ёшлар Таиланд пойтахти Бангкок марказида намойиш ўтказиб, мамлакат Конституциясига ўзгартиш киритилишини талаб қилдилар. Уларнинг асосий истаги парламентни тарқатиб юбориш ва давлат тўнтарилишини амалга ошириш ҳаракатларига йўл қўймасликни таъминлашдир.

“Озод одамлар” ва “Озод ёшлар” ҳаракатининг минглаб иштирокчи ёшлари Демократия монументи майдонида ўтказган митинг полиция кузатуви остида тинч, тартибсизликларсиз ўтди.

Намойишчилар мамлакат Бош вазиридан Конституцияга ўзгартиш киритишни ва парламентни тарқатиб юбориб, шундан сўнг қонун чиқарувчи органга умумхалқ сайлови ўтказилишини сўрадилар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img