Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТахтақорача довонида Туркия лойиҳаси асосида туннел қурилади

Тахтақорача довонида Туркия лойиҳаси асосида туннел қурилади

Самарқанд-Шаҳрисабз шаҳарлари орасидаги машҳур Тахтақорача довони айрим пайтларда ноқулай об-ҳаво туфайли транспорт воситаларининг ҳаракатланишига қийинчилк туғдиради. Баъзида эса шу омилга кўра, ҳаракатланиш вақтинча чекланади. Муаммони бартараф этишнинг йўли сифатида довонда туннел қуриш таклиф этилганди.

Туркиянинг “Yenigun” Construction industry & Comm. Inc.” компанияси томонидан туннел қурилиши бўйича таклиф этилган лойиҳа айни пайтда Автомобил йўллари қўмитаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан кўриб чиқилмоқда. Лойиҳа Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари орасидаги 66 км лик автомобил йўли ва Тахтақорача довонида 4,4 км лик туннелни автомагистрал стандартлари даражасида лойиҳалаш, қуриш, молиялаштириш, фойдаланиш ва унга техник хизмат кўрсатишни ўз ичига олади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img