Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТаҳлилчилар Лукашенко сайловда сўзсиз ғалаба қозонишини айтишмоқда

Таҳлилчилар Лукашенко сайловда сўзсиз ғалаба қозонишини айтишмоқда

Беларуснинг амалдаги президенти Александр Лукашенко сайловчиларнинг 72,3 фоиз овозини олиши маълум қилинди. Олтинчи маротаба президентлик сайловида иштирок этаётган Лукашенко учун икки ҳафта муқаддам овоз беришга тайёр сайловчилар 69,4% фоизни ташкил этган эди.

“Ecoom” таҳлил маркази томонидан 23-27 июл кунлари телефон орқали ўтказилган сўров натижасида юқоридаги маълумотлар тўпланган. Бундан ташқари, тадқиқотдан маълум бўлдики, бошқа номзодларнинг барчасиники қўшиб ҳисобланганда ҳам улар тўплаган овоз миқдори 10 фоиздан ошмайди. Сўровда сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 1,9 минг нафар беларусиялик иштирок этган.

Бўлажак сайловда Александр Лукашенконинг асосий рақиби сифатида кўрилаётган Светлана Тихановская кўпи билан 7,5 фоиз, қолган номзодларнинг барчаси эса 2 фоиз овоз олиши мумкин экан.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img