Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТаълимга ажратилган пуллар кўкка совурилди

Таълимга ажратилган пуллар кўкка совурилди

Қозоғистонда масофавий таълим учун 30 млрд тенга ёки 70 млн доллардан ортиқ маблағ сарфланган. Бироқ натижа йўқ: электрон таълимни йўлга қўйилмади. Бу ҳақда мамлакат парламенти депутати Жамила Нурманбетова маълум қилди.

Депутатнинг айтишича, e-learning таълим тизимини йўлга қўйиш учун 30 млрд тенга сарфланган. Лекин мақсадга эришилмаган. Мазкур маблағ электрон таълим ресурслари яратиш, педагогларни ўқитиш, барча иштирокчилар учун масофавий таълимдан фойдаланиш имконияти яратилишига сарфланиши керак эди. Бироқ электрон таълим ҳамон Zoom дастуридан фойдаланилган ҳолда амалга ошириляпти, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг аксариятида электрон қурилмалар мавжуд эмас ёки интернетга уланишнинг имкони йўқ.

Жамила Нурманбетова юқоридаги маблағ учун ажратилган маблағлар деярли шамолга совурилди, деди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img