Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонТаълим тизими ходимларининг қарийб 51 фоизи аттестациядан ўта олмади

Таълим тизими ходимларининг қарийб 51 фоизи аттестациядан ўта олмади

Халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, тизим бўйича 8 та ҳудудда ўтказилган баҳолаш жараёнидан бошқарув ходимларининг қарийб 51 фоизи аттестациядан ўта олмаган. Шу муносабат билан меҳнат шартномаси бекор қилиниб, бўшайдиган лавозимлар тўғрисидаги маълумотлар vacancy.argos.uz порталига жойлаштирилади.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 апрелидан бошлаб бир ой давомида мамлакатимизнинг 8 та ҳудудида туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари бошқарув ходимларининг билим ва кўникмалари баҳоланган. Бу жараёнида иштирок этган 277 нафар ходимнинг 141 нафари (50,9%) синовдан ўта олмаган.  

Вазирликка кўра, галдаги баҳолаш жараёни Тошкент шаҳрида ўтказилади. Ушбу жараёнга Тошкент шаҳридаги халқ таълими бўлимларининг, шунингдек, ҳудудларда баҳолаш жараёнида узрли сабабларга кўра иштирок этмаган ходимлар жалб этилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img