Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонСувсиз қолаётган болалар...

Сувсиз қолаётган болалар…

БМТнинг Болалар фонди (ЮНИСЕФ) Суриянинг Хасаки вилоятидаги «Алук» сув станцияси узилишлар билан ишлаётганидан катта ташвиш билдирмоқда. Ташкилотга кўра, мазкур ҳолат сув истеъмолини чеклашга ва хавсиз сувдан фойдаланишга мажбур бўлаётган минтақа аҳолиси соғлиги ва ҳаётига жиддий хавф туғдиради.

Бундан ташқари, пандемия шароитида шахсий гигиена қоидаларига амал қилмаслик, вирус билан зарарланганлар сонининг кўпайиб кетишига олиб келиши мумкин. Чунки, мазкур омилсиз ҳам минтақада бу борадаги вазият ўта кескин бўлиб турибди.

Маълумотларга кўра, 460 000 нафар одамни тоза ичимлик суви билан таъминлаб келаётган «Алук» станцияси фаолияти 2019 йилнинг ноябр ойидан буён 24 марта тўхтаб қолган. Жорий йилнинг 23 июнидан буён станция техник кўриклар ўтказувчи мутахассислар томонидан назорат ўтказиш имконияти бўлмаётгани ва электр таъминотидаги узилишлар туфайли фаолиятини бутунлай тўхтатди.

Натижада Хасаки вилоятида ўткир сув танқислиги юзага келди ва камида бир миллион нафар аҳоли тоза оби-ҳаётдан баҳраманд бўлиш имконидан айрилди. Айниқса, вақтинчалик лагерларда сақланаётган қочоқлар сув масаласида жуда оғир кунларни бошдан кечирмоқдалар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img