Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонСув тошқинлари Жанубий Осиё мамлакатларига таҳдид солмоқда

Сув тошқинлари Жанубий Осиё мамлакатларига таҳдид солмоқда

Сўнгги кунларда Жанубий Осиё мамлакатларида 550 киши сув тошқинлари қурбонига айланди.

Бундан ташқари, 9,6 млн дан ортиқ одам мазкур табиий офат туфайли жабрланган. Селлар оқибатида минтақадаги гуманитар вазият чуқурлашган. Бу ҳақда Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Яримой жамияти томонидан эълон қилинган матбуот хабарида маълум қилинган.

Қайд этилишича, Жанубий Осиё мамлакатлари сўнгги йиллардаги энг кучли сув тошқинларига дуч келмоқда. Айниқса, Бангладеш, Ҳиндистон ва Непалда бу борада вазият мураккаблигича қолмоқда. Боз устига, пандемия ва иқтисодий инқироз миллионлаб одамларнинг ҳаётини издан чиқариб, қашшоқлик домига ирғитмоқда.

Мўғилистонда ҳам сув тошқинлари билан боғлиқ вазият хавотирли тус олган. Хусусан, жорий йилнинг бошидан буён сел 70 кишини ҳаётдан олиб кетди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img