Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонСув тошқини Хитойга 12 млрд доллар зарар етказди

Сув тошқини Хитойга 12 млрд доллар зарар етказди

Хитойда давомли ёмғирлар оқибатида рўй берган сув тошқини натижасида 140 киши ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган.

Мамлакатнинг бир қанча ҳудудларида сув тошқинининг иккинчи даражадаги хавфи эълон қилинган. Бу офатнинг энг даҳшатлиси биринчи даражали хавф ҳисобланади.

Хитойдаги 212 та дарёнинг суви хавф туғдирадиган даражага етгани, улардан 19 тасида бу даража ортгани айтилмоқда. Тошқин оқибатида 3,5 млн қишлоқ хўжалиги ерлари ишдан чиқди, 28 мингдан ортиқ уй ва иншоотлар вайрон бўлди ёки қисман шикастланди.

Ҳукумат сув тошқини оқибатида 12 млрд доллар иқтисодий зарар кўрилганини маълум қилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img